Том Брэди "Челси" акциядорларидан бирига айланди

ESPN ва NFL Network манбаларига кўра, 49 ёшли Том Брэди Лондон клубини назорат қилувчи Clearlake Capital инвестиция компанияси тузилмасидан акциялар сотиб олган. Ушбу келишувда Брэдининг ҳамкори ва адвокат Алекс Спиро ҳам иштирок этган ҳамда битимни музокара қилишда ёрдам берган.

Маълумотларга кўра, Брэди клубнинг озчилик улушига эга инвесторларидан бирига айланади. Шу билан бирга, у Clearlake Capital компаниясига операцион масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ёрдам бериши кутилмоқда. Бироқ америкалик спортчи клуб бошқарувида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Битимнинг молиявий шартлари, жумладан, Брэди сотиб олган улуш миқдори ва сарфлаган маблағи ҳозирча ошкор этилмаган. "Челси" ва Clearlake Capital ушбу келишув юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Таъкидлаш жоизки, Том Брэди шу ойнинг бошида Англиянинг яна бир клуби — "Бирмингем Сити" билан ҳамкорликни якунлаган эди. У 2023 йил августидан буён клубнинг 3,3 фоизлик акцияларига эгалик қилган ва маслаҳат кенгаши раиси сифатида фаолият юритган. Уч йиллик ҳамкорлик давомида жамоа Чемпионшипдан учинчи дивизионга тушиб кетган, кейин эса яна иккинчи дивизионга қайтган.

Эслатиб ўтамиз, Том Брэди Америка футболининг энг муваффақиятли ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У NFLдаги 23 йиллик фаолияти давомида "Нью-Ингленд Пэтриотс" ва "Тампа-Бэй Бакканирс" жамоалари сафида еттита Супербоул ғолиблигини қўлга киритган.

Брэди спорт бизнесида ҳам фаол. У NFLнинг "Лас-Вегас Рэйдерс" клубида 5 фоизлик улушга эга, шунингдек, WNBAда иштирок этувчи "Лас-Вегас Эйсес" клуби инвесторларидан бири ҳисобланади.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган