Кениялик марафончи Перес Джепчирчир допинг қоидаларини бузгани учун уч йилга спортдан четлатилди.
33 ёшли спортчининг мусобақадан ташқари олинган намунасида эритропоэтин (EPO) тақиқланган моддаси аниқланган. Ушбу намуна 2026 йил 30 август куни Сидней марафонидаги ғалабасидан олдин олинган.
Джепчирчир 2021 йилги Токио Олимпиадаси чемпиони ва амалдаги жаҳон марафони чемпиони ҳисобланади.

