Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Total Chess World Championship Tour 2026 мусобақаси плей-офф босқичининг иккинчи кунида ғалаба билан бошлади.
Ҳамюртимиз рапид йўналишидаги биринчи партияда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳани мағлуб этди.
Айни пайтдаги умумий ҳисобда Абдусатторов 6,5:1,5 натижаси билан устунлик қилмоқда.
Шу тариқа, Нодирбек кейинги партияларда ҳам ғалабали сериясини давом эттиришга ҳаракат қилади.

