Миллатлар лигаси доирасида Криштиану Роналдусиз Португалия терма жамоаси Данияга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Қизиқарли кечган учрашувда Расмус Ҳойлунд дубль қайд этди. Пьер-Эмил Хёйбьерг пенальтидан, Йоахим Андерсен эса бош билан гол уриб ғаалабани нақд қилди. Португалиянинг ягона голига Бернарду Силва муаллифлик қилди.
Бу Криштиану Роналду терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан кейин Португалиянинг биринчи учрашуви ва биринчи мағлубияти бўлди.

