Сингапурда ўтказилган ўртоқлик учрашувида Япония терма жамоаси Бразилия устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Японлар Такефуса Кубо ва Кейто Накамуранинг голлари эвазига 19-дақиқадаёқ икки гол фарқи билан олдинга чиқди. Бироқ Винисиус Жуниор дубль қайд этиб, ҳисобни тенглаштирди.
Учрашувга қўшиб берилган вақтнинг биринчи дақиқасида Татсухиро Сакамото ғалаба голини киритди. Жанжалли вазиятдан кейин Бразилия бош мураббийи Карло Анчелотти ва Рафинья қизил карточка олди.

