Маълум қилинишича, 35 минг томошабинга мўлжалланган "Пахтакор" марказий стадионида тўлиқ аншлаг кутилаётгани айтилган. Миллий терма жамоа иштирокидаги учрашувларга мухлислар қизиқиши доимо юқори бўлишини таъкидланмоқда.
Россия терма жамоаси ҳам Тошкентда ўз мухлислари қўллаб-қувватловидан баҳраманд бўлади. Россия футбол иттифоқи матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувни стадиондан тахминан 1000 нафар россиялик ишқибоз томоша қилиши кутилмоқда. Меҳмон жамоа фан клуби учун "Пахтакор" стадионининг 17 ва 18-секторлари ажратилган.
Қайд этиш жоиз, мазкур баҳснинг натижаси ФИФА рейтинги учун ҳам аҳамиятга эга. Айни пайтда Россия терма жамоаси жаҳон рейтингида 35-ўринни, Ўзбекистон эса 59-поғонани эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Россия учрашуви 12 ноябрь, пайшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00 да бошланади.

