Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик баҳси соат 20:00 да бошланади.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ ушбу учрашувга бир қатор йўқотишлар билан тайёргарлик кўрди. Жумладан, "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жароҳатидан тикланаётгани сабабли йиғинда иштирок этмаяпти.
Валерий Карпин бошқараётган Россия миллий терма жамоаси сафида ҳам бир қатор футболчиларнинг йўқлиги кутилмоқда. Хусусан, "Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головин жароҳат сабабли Тошкентга келмаган.
Россия терма жамоаси бош мураббийи Матвей Сафонов Ўзбекистонга қарши учрашувда асосий дарвозабон сифатида майдонга тушишини маълум қилди. Парижнинг ПСЖ клуби шарафини ҳимоя қилаётган голкипер учун бу баҳс халқаро йиғиннинг муҳим синовларидан бири бўлади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ҳозирга қадар бир марта ўзаро куч синашган. 2022 йил 20 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган учрашув 0:0 ҳисобида якунланган.
Бугунги баҳсни тожикистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Гулмуроди Саъдулло. Унга Ҳасан Каримов ва Фарҳод Қуралов ёрдам беради.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойидаги иккинчи учрашувини 17 ноябрь куни Қатарда Саудия Арабистонига қарши ўтказади.

