Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday турнирида ғолибликни қўлга киритди. Якуббоев 11 тур давомида 9,5 очко тўплаб, рақибларидан ўзиб кетди ва мусобақани биринчи ўринда якунлади. Ушбу натижа учун шахматчи 400 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.
Якуббоев турнир давомида 9 та ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этди. Унинг ғалабалари орасида Ян Непомнящий, Ҳанс Ниманн ва Гата Камский каби таниқли гроссмейстерлар устидан қозонилган натижалар ҳам бор.
Турнирнинг якуний натижалари:
1. Нодирбек Ёқуббоев — 9,5 очко
2. Ян Непомнящий — 9 очко
3. Нильс Гранделиус — 8 очко






