"Валенсия" Испания кубогида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Кеча, 10 ноябрь куни "Месталья" стадионида ўтказилган учрашувда "Валенсия" футболчиси Дани Раба рақиб дарвозасини биринчи дақиқадаёқ ишғол қилган бўлса, 11-дақиқада Уго Дуро жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Баҳснинг 19-дақиқада Луис Риоха бурчак тўпидан кейинги вазиятдан унумли фойдаланиб, учинчи голни киритди. Орадан кўп ўтмай, 23-дақиқада Харви Эллиотт жарима зарбасидан ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. Бу унинг "Валенсия" сафидаги дебют голи бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳам меҳмонлар ҳужумкор ўйинни намойиш этишди. 57 ва 69-дақиқаларда Аимар Бласкес Луис Риоханинг узатмаларидан кейин икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва дубль қайд этди.

Шу тариқа, "Валенсия" 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритиб, Испания Кубогининг кейинги босқичига йўл олди.

Қайд этиш жоиз, "Тавернес" ушбу ўйинни ўз майдонида ўтказиши керак эди, бироқ стадиони мусобақа талабларига жавоб бермагани сабабли ушбу баҳс "Месталья"да ўтказилди. Шунга қарамай, маҳаллий жамоани қўллаб-қувватлаш учун Тавернес шаҳридан қарийб 40 та автобус мухлислар билан стадионга келди. Учрашувни эса 32 155 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатди.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган