Марҳум яримҳимоячи Диогу Жотанинг ўғиллари Динис ва Дуарте АПЛнинг 18-туридан ўрин олган ўйин олдидан "Ливерпуль" ва "Вулверҳемптон" футболчилари билан бирга майдонга тушади, деб ёзади The Times.
Бу Жота ўйнаган жамоалар ўртасидаги 28 ёшли футболчи 3 июль куни Испанияда автоҳалокатда ҳалок бўлганидан кейинги илк учрашув бўлади.
Португалиялик марҳум футболчи 2018 йилдан 2022 йилгача "Вулверҳемптон"да ўйнаган, кейин эса "Ливерпуль"га кўчиб ўтганди. Жота АПЛда жами 190та ўйин ўтказиб, 63 та гол урган ва 24 та голга ассистентлик қилган.
"Ливерпуль" ва "Вулверҳемптон" ўртасидаги баҳс эртага, 27 декабрь куни бўлиб ўтади.

