Карим Бенземанинг ягона голи "Ал Иттиҳод"га 3 очкони тақдим этди, "Насаф"ни эса плей-оффдан маҳрум қилди.
Кеча, Элит Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-тур доирасида Қаршининг "Насаф" клуби сафарда Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва кичик ҳисобда мағлуб бўлди.
Учрашувда киритилган ягона голга 57-дақиқада Карим Бензема муаллифлик қилди ва жамоасига 3 очкони тақдим этди. Ушбу учршувда қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг "Насаф" Элит ОЧЛда плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Рўзиқул Бердиев шогирдлари Элит ОЧЛда бирорта ҳам ўйинда ғалаба қозонмади ва 0 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.

