"Қўқон-1912″ клуби асосий таркиб футболчилари билан шартномаларни узайтиришда давом этмоқда, дея хабар берди клуб Матбуот хизмати.
"Асосий ярим ҳимоячимиз билан жамоамиз келишувни яна бир йилга узайтиришга қарор қилди ва эндиликда Гвазава келаси мавсум ҳам "Қўқон-1912″ либосида ҳаракат қилади," — дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Шота жорий мавсум "Қўқон-1912″ сафида 27 та учрашувда майдонга тушди.

