Футбол бўйича Европа Лигаси умумий босқич 6-туридан ўрин олган учрашувлар 11 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.
6-турдан сўнг "Лион" 15 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Франция жамоаси киритилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи бўйича "Мидтюллан" ва "Астон Вилла"ни ортда қолдирди.
Кейинги ўринларда "Бетис," "Фрайбург" ва "Ференсварош" клублари бормоқда.


