Унаи Эмери: "Астон Вилла" учун Европа Лигаси жуда муҳим

"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери Европа Лигаси умумий босқичи 6-туридан ўрин олган "Базел"га (2:1) қарши ўйинга ўз муносабатини билдирди.

"Биз жуда мамнунмиз, "Астон Вилла" жуда яхши ўйинлар ўтказди. Масалан, ўтган ҳафтада "Арсенал"га қарши. Бугун 90 дақиқа давомида барқарор ўйнай олмадик ва уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. "Базел" жуда кучли, бу ерда ўйнаш осон эмас, аммо бугун жамоамиз яхши ўйин кўрсатди.

Тўхтаб қолишимиз мумкин эмас, Европа Лигаси биз учун жуда муҳим. Ушбу турнир жуда рақобатбардош, аммо фақат битта жамоа ғалаба қозониши мумкин. Бугун қўлга киритган 3 очко кейинги ўйинлар олдидан бизга ишонч бағишлайди," — деди Эмери.

Маълумот ўрнида, "Астон Вилла" очколари сонини 15тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. "Базел" эса 6 очко билан 26-поғонада бормоқда.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган