Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти "Сантос" ҳужумчиси Неймарни ЖЧ-2026га чақириши ёки чақирмаслигини айтди.
"Сизни Неймар жуда қизиқтираётганини тушунаман. Вазиятга ойдинлик киритмоқчиман. Ҳозир декабрь, жаҳон чемпионати эса июнь ойида. Май ойида таркибни эълон қилганимда, агар Неймар ўйнашга лойиқ бўлса, соғлом бўлса, яхшироқ бўлса ёки бошқа футболчилар даражасида бўлса, у жаҳон чемпионатида ўйнайди, тамом," — дея Анчелотти.
Маълумот ўрнида, Бразилия терма жамоаси Шотландия, Гаити ва Марокаш билан бир гуруҳдан жой олди.
Турнир 2026 йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Унда илк бор 48 та жамоа 12 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Мусобақанинг очилиш ўйинида Мексика ва Жанубий Африка Республикаси беллашади.


коммент тгдан тест