Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 2025 йилнинг охиригача истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, "Реал" раҳбарияти Алонсога сўнгги имкониятни учта ўйин кўринишида тақдим этган. Таъкидланишича, "Манчестер Сити" билан Чемпионлар лигаси ўйини олдидан мураббийга ҳеч қандай ультиматум қўйилмагани ОАВда айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси умумий босқич 6-турида "Реал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Аввалроқ, "қаймоқранглилар" Ла Лиганинг 15-турида ўз майдонида "Селта"га ютқазиб қўйганди (0:2).
2025 йил охиригача "Реал" "Алавес," "Талавера" (Испания Кубоги) ва "Севиля"га қарши ўйин ўтказади.

