Кейн "Бавария" ғалабасидан кейин изоҳ берди

Германия чемпионатининг 23-турида Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўз майдонида Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубини қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда мезбонларнинг юлдуз ҳужумчиси Ҳарри Кейн ўз сўзида айтиб ўтди.

"Яхши ўйин ўтказдик ва ҳақли равишда уч очкони қўлга киритдик. Ҳимоядаги икки хато вазиятни бироз мураккаблаштирди, бунга йўл қўймаслик мумкин эди. Лекин ғалаба — энг муҳими. Биз бундан мамнунмиз ва эътиборимизни кейинги ўйинга қаратганмиз," — дея ҳужумчининг сўзларини келтиради Мюнхен клуби Матбуот хизмати.

Маълумот ўрнида, айни дамда Венсан Компани шогирдлари 60 очко билан Бундеслига турнир жадвалида яққол пешқадамлик қилмоқда. "Бавария" кейинги турни "Боруссия Дортмунд" меҳмони бўлади.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган