"Штутгарт" бош мураббийи Себастян Хёнесс Европа Лигаси 1/16 финал дастлабки ўйинида жамоасининг Шотландиянинг "Селтик" клуби устидан қозонган йирик ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Учрашув 4:1 ҳисобида немислар фойдасига ҳал бўлди ва Билол Эл-Ханнус дублни расмийлаштирди. Яна бир голга Жейми Левелинг ва Тягу Томаш муаллифлик қилди.
"Бугун биз умумий босқичда баъзида етишмаган нарсани кўрсатдик — самарадорликни. Биз бу ғалабага лойиқ эдик," — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.
Унинг қайд этишича, жамоаси яхши ҳолатда. Бундан ташқари, Хёнесснинг фикрича, "Штутгарт" тўпсиз жуда ишончли ўйнади.
Жавоб баҳси 26 февраль куни Германияда бўлиб ўтади.

