Жаҳон чемпиони Криштиану Роналду жамоасига ўтишга тайёр

Германиянинг "Айнтрахт" клуби футболчиси Марио Гёце Германия чемпионатини Саудия Арабистонига алмаштиришга тайёр. Бу ҳақда футболчи журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Агар менга таклиф тушса, "Ал-Наср"га ўтган бўлардим. У ерда Криштиану Роналду ҳам ўйнайди. Аммо бу ерда гап битта клубда ҳам эмас, балки ушбу чемпионат қандай ривожланаётганида," — дея германиялик футболчининг сўзларини келтиради Tribal Football.

Марионинг Франкфурт клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум "Айнтрахт" сафида 25 та баҳсда иштирок этиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган