Канте: "Бу 3 йил ичида биринчи марта содир бўлди"

Истанбулнинг "Фенербахче" клуби таянч ярим ҳимоячиси Нголо Канте Европа Лигаси плей-офф босқичининг "Ноттингем Форест"га қарши биринчи плей-офф ўйинидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. Туркия гранди ўз майдонида 0:3 ҳисобида тор-мор этилди.

"Менга бу жамоада ўйнаш ёқади. Яна еврокубокларда ўйнашдан жуда хурсандман. Бу уч йил ичида биринчи марта содир бўлди. Бугун ютқазганимиз жуда ачинарли. Олдинда жавоб учрашувимиз бор, ўз кучимизга ишонишимиз керак," — дея франциялик яримҳимоячининг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.

Жавоб баҳси туманли Албионда 26 февраль куни бўлиб ўтади.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган