АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқда беш карра "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналдуга мурожаат қилган видеосини эълон қилди.
"Криштиану Роналду, сен энг зўрисан. Сен бизга Америкада кераксан. Тезроқ нарсаларингни йиғиштир, сен бизга имкон қадар тезроқ кераксан," — деди Трамп.
2025 йилда Криштиану Роналду ва Дональд Трамп Овал кабинетда биргаликда суратга тушишган. Кейинроқ Роналду Трампга Оқ уйда кўрсатилган қабул учун миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Унда турнир тарихида илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади. Турнирнинг 13 та ўйини Торонто ва Ванкуверда бўлиб ўтади.

