Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан янги шартнома имзолайди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия футбол конфедерацияси билан янги тўрт йиллик шартнома имзоламоқчи, дея хабар бермоқда The Athletic.

Манбага кўра, ҳужжатлар ҳали расмийлаштирилмаган, бироқ энди бу фақат расмиятчилик ҳисобланади.

Анчелотти 2025 йилнинг май ойида Доривал Жуниор ўрнига бош мураббий бўлди. У Бразилия терма жамоаси тарихидаги биринчи хорижлик мураббий ҳисобланади.

ЖЧ-2026да Бразилия терма жамоаси Марокаш (13 июнь), Гаити (19 июнь) ва Шотландия (24 июнь) билан бир гуруҳда ўйнайди.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган