"Челси" ва "Тоттенхем" "Бавария" ҳимоячиси Ким Мин Чжени ўз сафига қўшиб олмоқчи ва уни ёзги трансферлар рўйхатига киритди, деб хабар берди журналист Кристиан Фалк.
Манбага кўра, 29 ёшли кореяликнинг "шпорлар" сафига ўтиши кўп жиҳатдан жамоанинг кейинги доимий мураббийи ким бўлишига боғлиқ бўлади. "Челси"да ҳимояда яхши вариантлар бор, аммо улар "Ливерпул"га ўтадиган Жереми Жакени қўлга кирита олмаганидан кейин таркибни кучайтирмоқчи.

