Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Галатасарой" ҳужумчиси Виктор Осимхенга қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, 27 ёшли нигериялик ҳужумни кучайтириш учун номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. "Бавария" вазиятни кузатиб бормоқда ва трансфер имкониятини баҳоламоқда. Осимхенга Европанинг бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий мавсумда форвард барча мусобақаларда 22 та ўйинда 15 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

