"Ньюкасл" Англия кубоги 1/16 финали доирасида сафарда "Астон Вилла"ни мағлуб этди — 3:1.
Учрашувнинг 14-дақиқасида мезбонлар форварди Темми Абрахам ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирида бирмингемликлар дарвозабон Марко Бизотнинг четлатилишидан кейин бир киши кам бўлиб қолди.
Иккинчи бўлимда Сандро Тонали (63 ва 76-дақиқалар) "қарғалар"нинг дублини расмийлаштирди. Яна бир гол 88-дақиқада Ник Волтемаде томонидан киритилди.

