"Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн Бундеслига 22-туридан ўрин олган "Вердер"га (3:0) қарши баҳсда дубль қайд этди ва профессионал фаолиятидаги голлари сонини 500 тага етказиб олди.
Англиялик ҳужумчи бу маррани забт этиши учун клублар ва терма жамоада 743 та ўйин ўтказди. У 755 та ўйинда 500 та гол урган Криштиану Роналдунинг натижасини ортда қолдирди. Ҳозирга қадар тезлик бўйича рекордчи Лионел Месси бўлиб қолмоқда, у 500 та голни ўз номига расмийлаштириб қўйиши учун 632 ўйин ўтказган.

