
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти бош мураббий Хаби Алонсони сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда таниқли журналист Хосеп Педрерол маълум қилди. Айни дамда "Реал" ҳеч қандай рокировка қилишни истамаяпти, аммо агар вазият кейинги ўйинларда ўзгармаса, Алонсонинг истеъфоси барибир Рождество танаффусида юз бериши мумкин.
Манбанинг таъкидлашича, "Реал" Зидан ва Клопп таклиф қилинадиган вариантларни кўриб чиқмаяпти, бу ҳақда аввалроқ ОАВда ёзишганди.
Маълумот ўрнида, Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Реал" — "Манчестер Сити" учрашуви 10 декабрь, чоршанба куни 01:00 да бўлиб ўтади.

