Расман: Арда Гюлер "Реал Мадрид" билан шартномасини 2032 йилгача узайтирди

Туркиялик 21 ёшли футболчи 2023 йилнинг июль ойида "Фенербахче" клубидан Мадрид клубига кўчиб ўтган эди. Ўшанда у 18 ёшда бўлган. Гюлер Испаниядаги фаолияти давомида жамоа сафида 126 та учрашувда майдонга тушиб, бешта совринни қўлга киритди.

Улар орасида Чемпионлар лигаси, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, УЕФА Суперкубоги, Испания чемпионати ва Испания Суперкубоги бор.

Арда Гюлер Туркия миллий терма жамоаси сафида ҳам муҳим ўринга эга. У ҳозирга қадар миллий жамоа либосида 38 та учрашувда иштирок этган.

Туркиялик футболчи 2025/26 йилги мавсумдаги Чемпионлар лигасининг энг яхши ёш футболчиси соврини билан ҳам тақдирланган. Бу эса унинг Европа футболининг иқтидорли ва истиқболли ярим ҳимоячиларидан бири сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлади.

Шу тариқа, "Реал Мадрид" ўзининг муҳим ёш футболчиларидан бирининг келажагини узоқ муддатга кафолатлади. Гюлер янги шартномага кўра, камида 2032 йилнинг ёзига қадар "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилади.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган