Кеча Ўзбекистон МТЖ футболчиси Аббосбек Файзуллаев Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. Ушбу ҳолат юзасидан ЎФА Матбуот хизмати футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди.
Терма жамоа тиббий штаби томонидан футболчи зудлик билан чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, Файзуллаевнинг ўнг оёқ тўпиқ қисми шикастлангани маълум бўлди.
Айни пайтда футболчини имкон қадар тезроқ сафга қайтариш мақсадида терма жамоа ва клуб тиббий штаблари ҳамкорликда зарур тиббий муолажаларни бошлади.
Футболчига тезроқ соғайиб, майдонга қайтишини тилаймиз!

