Соҳил футболи бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубоги учун таркиби маълум бўлди. Бош мураббий Аҳаджон Юсупов Таиландда ўтадиган қитъа биринчилигида иштирок этадиган 12 нафар футболчини танлаб олди.
Ўзбекистон терма жамоаси душанба куни эрта тонгда Таиландга йўл олади. Мамлакатимиз вакиллари ўз тарихида 12-марта ташкил этилаётган соҳил футболи бўйича Осиё кубогида иштирок этади.
Ўзбекистон футзал федерацияси маълумотига кўра, жамоа таркибидан икки нафар дарвозабон ва 10 нафар майдон ўйинчиси ўрин олган.
Дарвозабонлар:
— Равшан Элибоев
— Акмалжон Ҳазратқулов
Майдон ўйинчилари:
— Фарҳод Қодиров
— Дилмурод Шавкатов
— Мамашариф Ҳалимов
— Боймуҳаммад Рўзимуродов
— Ҳусанхон Ғаниев
— Илёс Маллаев
— Амал Увраимов
— Қувончбек Жаҳонов
— Фарҳод Абдумавлонов
— Сарвар Шоаҳмедов
Бош мураббий: Аҳаджон Юсупов.


