ПСЖ яримҳимоячиси Хуан Невеш Чемпионлар Лигасида 30 та ўйин ўтказган энг ёш португалиялик футболчига айланди. Шу билан бирга, Невеш Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.
Чоршанба куни парижликлар футболчиси 21 ёш-у 74 кунлигида "Атлетик"ка қарши баҳс олиб борди. Шу билан бирга, Роналду 21 ёшу 226 кунлигида 30 та ўйинда майдонга тушганди.
Маълумот ўрнида, Невеш навбатдаги кучли мавсумини ўтказмоқда. У ПСЖ сафида 20 та ўйинда 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

