Элит ОЧЛ. "Пахтакор" ўз уйида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди

Элит Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида "Ал-Ҳилол" кичик ҳисобда Тошкентда мағлубиятга учради.

Бугун, 4 март куни футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз уйида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасини қабул қилди.

Ушбу учрашувда киритилган ягона голга "Пахтакор" жамоаси футболчиси Фламарион муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашуви 11 март куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган