Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал Ҳилол"га йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди

"Пахтакор" Элит Осиё чемпионлар лигасидаги юришини тўхтатди.

Футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи жавоб учрашувида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Ар-Риёдда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ушбу учрашувда Педро Морейра бошчилигидаги "Пахтакор" рақибларига йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Ал-Ҳилол" жамоасидан киритилган голларга Ҳамад ал-Ями, Малком ва Носир ал-Давсари (2 та) муаллифлик қилишди.

Шу тариқа "Пахтакор" Элит Осиё чемпионлар лигасидаги юришини нимчорак финал босқичида тўхтатди.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган