Норвегиянинг "Будё‐Глимт" клуби ЕЧЛ плей-оффининг дастлабки ўйинида Италиянинг "Интер" клубини мағлубиятга учратди.
Будёдаги учрашув 3:1 ҳисобида якунланди. Мезбонлар сафида Сондра Брустад-Фет, Енс-Петтер Хауге ва Каспер Хог ўз номини таблога ёздириб қўйди. "Интер" сафида гол муаллифи Франческо Эспозито бўлди. "Будё-Глимт" дарвозабони Никита Хайкин учрашувни тўлиқ ўтказди.
Норвегия клуби турнир доирасида кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. Бунгача гуруҳ босқичида "Манчестер Сити" (3:1) ва Мадриднинг "Атлетико" (2:1) жамоалари мағлуб бўлганди.
Жавоб учрашуви 24 февраль куни Миланда бўлиб ўтади.

