Миршоҳид Тиллабоев World Boxing вице-президенти этиб сайланди

Панама шаҳрида World Boxing ташкилотининг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди. Унда кун тартибидаги муҳим масалалардан бири ташкилот вице-президенти сайлови бўлди.

Мазкур лавозимга номзоди илгари сурилган Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Миршоҳид Тиллабоев сайловда катта устунлик билан ғалаба қозониб, World Boxing вице-президенти этиб сайланди, дея хабар берди Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати.

"Жаҳоннинг 95 та миллий бокс федерацияси вакиллари иштирок этган овоз бериш жараёнида Ўзбекистон вакили рақибларига нисбатан анча кўп овоз тўплаб, ушбу масъулиятли лавозимни эгаллади," — дейилади хабарда.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган