Терма жамоанинг -60 кг вазн тоифасидаги дзюдочиси Муҳаммаджон Машарипов мусобақа давомида Хитой, Мўғулистон, Бразилия ва Тожикистон вакилларидан устун келди.
Олтин медаль учун кечган финал беллашувида эса у АҚШ вакили, катталар ўртасидаги Гран-при турнири совриндори Жонатан Янгни мағлуб этди.
Шу тариқа, Муҳаммаджон Машарипов ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, Ўзбекистон терма жамоасига илк олтин медални тақдим этди.

