Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Усманнинг интервью бераётган Двалишвилига яқинлашиб, унинг юзига шапалоқ туширгани, шундан сўнг икки томон вакиллари ўртасида муштлашув бошлангани акс этган.
Абу-Даби полицияси воқеа юзасидан 10 кишини ҳибсга олган: саккиз киши жанжал иштирокчиси, яна икки киши эса воқеани тасвирга олган. Двалишвили юзида жароҳат олган.
UFC раҳбари Дана Уайт ҳам можарога муносабат билдириб, бундай ҳаракатларни кескин танқид қилди.

