Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Бош мураббий Равшан Ҳайдаров йиғин, тайёргарлик ва навбатдаги ўртоқлик ўйинлари хусусида фикр билдирди.
"Осиё кубогига биринчи босқич тайёргарлигимиз Тошкентда ўтказилмоқда. Бу ерда икки ҳафталик тайёргарлигимиз бор ҳозир биринчи ҳафтаси тугаяпти. Йигитларнинг жисмоний тайёргарлигига урғу бериб, оғир мавсумни ўтказган болалар бор. Йиғинга ҳар хил ҳолатда келишган. Уларни ҳозир ҳолатини ўзига келтириш билан шуғулланяпмиз.
Иккинчи босқич тайёргарлигимиз доирасида 2 та ўртоқлик ўйинимиз бор. Иордания ва Қатар U-23 терма жамоасига қарши. Бу ўртоқлик ўйинлари бизнинг ўйинимизни шакллантиришга ёрдам беради. Осиё кубогига ёш футболчилар билан кетяпмиз. 2 ёш катта футболчиларга қарши ўйнасак ҳам олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз," — деди Равшан Ҳайдаров.

