"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоанинг канадалик ҳужумчиси Жонатан Дэвид ҳақида фикр билдирди.
"У ўз қадр-қимматини исботлаш учун кетма-кет 4-5 та ўйин ўтказиши керакми? Ҳар бир машғулотда бор кучингизни сарфлашингиз керак ва мен сизга 10 дақиқа вақт бераман. Агар уддаласанг, кейинги сафар 45 дақиқа бераман ва ҳоказо. Бу бир машғулотда яхши бўлиб, иккинчисида эса ёмон бўлганда иш бермайди. Менга барқарорлик керак. Буни аниқ ёзиб қўйинг," — деди Спаллетти.
Жорий мавсумда 25 ёшли Дэвид барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

