ФИФА президенти Жанни Инфантино ижтимоий тармоқларда Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи плей-офф босқичи 1-туридан ўрин олган "Бенфика" — "Реал" ўйинига соя солган ирқчилик воқеаси юзасидан чиқиш қилди.
Инфантино Жанлука Престианни ва Винисиус Жуниор билан боғлиқ вазиятдан "ҳайратда" ва "қайғуда" эканини айтиб, "футбол ва жамиятда ирқчиликка ўрин йўқ"лигини таъкидлади.
Худди шу баёнотида у ҳакам Франсуа Летексьени ирқчиликка қарши протоколни фаоллаштиргани учун мақтади.
"Бенфика" ва "Реал" ўртасидаги EЧЛ ўйинида Винисиус Жуниорга нисбатан ирқчилик воқеасини кўриб, ҳайратда қолдим ва хафа бўлдим. Спорт ва жамиятимизда ирқчиликка ўрин йўқ — барча манфаатдор томонлар ҳаракат қилиши ва айбдорларни жавобгарликка тортиши керак," — деди ФИФА президенти Инфантино.

