ФИФА собиқ президенти Блаттер: "2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказишдан АҚШ ютади, лекин томошабинлар эмас"
ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 форматини танқид қилди.
Блаттер турнирнинг аксарият ўйинлари АҚШда ўтказилишидан норозилигини билдирди. Турнирга 16 та шаҳар мезбонлик қилади: 11 та Америка, учта Мексика ва иккита Канада.
"Бу жаҳон чемпионатидан Қўшма Штатлар катта фойда кўради, лекин томошабинлар эмас. Умуман олганда, футбол бўйича жаҳон чемпионати АҚШ каби виза бермайдиган мамлакатда ўтказилмаслиги керак. Мезбон мамлакатларнинг ўйинлар нисбати тенг эмаслиги нотўғри. Учта мамлакатдан иккитаси умумий дастурхондан фақат озгина олган.
Бутун бу турнир — пул, пул, пул. Трамп ва Инфантино жаҳон чемпионатидан максимал фойда олиш учун ўша ерда. Аммо бу ҳеч қачон жаҳон чемпионатининг мақсади бўлмаган. Футболнинг нимага айланганини кўриш оғриқли. Қўшма Штатларда барча хорижий нарсаларга нисбатан обрўсизлантирувчи сиёсат олиб борилади. Ва бу футболнинг ижтимоий ва маданий қиймати нуқтаи назаридан қайғули," — дея Блаттернинг сўзларини келтиради CBC Radio‐Canada’га таяниб.
Эслатиб ўтамиз, Блаттер 1998 йилда ФИФАга раҳбарлик қилган, 2015 йилда коррупция можароси фонида лавозимидан озод этилган эди. ФИФА Этика қўмитасининг Арбитраж палатаси 2015 йил декабрь ойида Блаттерни ва ўша пайтда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) раҳбари бўлган Мишел Платинини саккиз йилга футболдан четлаштирди. Кейинчалик Блаттернинг жазо муддати олти йилга, Платинининг жазо муддати эса тўрт йилга қисқартирилди.
Ҳозирча изоҳлар йўқ

