"Арсенал" бош мураббийи Микел Артета Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги "Реал" — "Бенфика" ўйинида Винисиус Жуниор рақиб футболчиси Жанлука Престианини ирқчиликда айблаган воқеага изоҳ берди.
"Шунинг учун биз мавсум бошланишидан олдин АПЛ ёки УEФА билан учрашувлар ўтказамиз, шунда ҳамма протоколлар ва бир-биримиздан нима кутаётганимиз ҳақида яхши маълумотга эга бўлади. Бу спорт турида ирқчиликка ўрин йўқлиги аниқ. Ўйлайманки, биз бунга амал қилишимиз керак, бундай ҳолатлардаги ҳаракатларимизга келсак, менимча, қайси вариант энг яхши бўлишини тушуниш учун ҳар бир ҳолатни алоҳида кўриб чиқиш керак," — дея Артетанинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

