Леон Горецка "Арсенал"га ўтишни афзал кўрмоқда

"Бавария" яримҳимоячиси Леон Горецкага Европанинг бир қатор жамоалари қизиқиш билдираётган бир пайтда у "Арсенал"га ўтишни маъқул кўрмоқда, деб ёзди Bild.

Манбага кўра, "Байер" 31 ёшли германиялик футболчи учун пойгага қўшилган сўнгги жамоа бўлди. Бироқ, леверкузенликлар унинг йилига 10 миллион евродан ошадиган маошига мос келиши қийин бўлиши мумкин.

"Атлетико Мадрид" ва "Милан" билан ҳам боғлиқ бўлган Горецканинг "Бавария" билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнида якунига етади ва у эркин агентга айланади.

Ярим ҳимоячи Германия терма жамоасида 2018 йилнинг июлидан буён тўп суриб келмоқда. 2025/26-йилги мавсумда у 30 та ўйинда иккита гол урди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 15 миллион еврога баҳолаган.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган