Испания чемпионатининг 24-турида "Барселона" сафарда "Жироне"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Меҳмонлар сафида ярим ҳимоячи Ламин Ямал 45+1-дақиқада пенальтидан унумли фойдалана олмади. 59-дақиқада "Барселона" ҳимоячиси Паю Кубарси ҳисобни очди.
Бунга мезбонлар ярим ҳимоячилар Том Лемар (62-дақиқада) ва Фран Белтран (87-дақиқада) голлари билан жавоб қайтарди. 90+9-дақиқада "Жирона" ҳужумчиси Хоэл Рока майдондан четлатилди.
"Барселона" кетма-кет иккинчи бор мағлубиятга учради. "Барселона" Испания чемпионати турнир жадвалида 24 учрашувдан кейин 58 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. "Жирона" уч ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам бериб, 29 очко жамғарган ҳолда 12-ўринга кўтарилди.

