"Барселона" яримҳимоячиси Ламин Ямал Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Жирона"га (1:2) қарши ўйинда пенальтидан гол ура олмади.
Opta хабарига кўра, 2025/26-йилги мавсумда "Барселона" Ла Лига ўйинларида еттита пенальтининг учтасини голга айлантира олмади. "Валенсия" ҳисобида бештадан учта пенальти бор. Лигадаги бошқа жамоаларда гол урилмаган пенальтилар камроқ.
"Барселона" 24 ўйиндан сўнг 58 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

