"Ливерпуль" Англия кубоги 1/16 финалида "Брайтон"ни тор-мор этди
"Ливерпуль" Англия кубоги 1/16 финалидан ўрин олган ўз майдонида "Брайтон"ни мағлуб этди — 3:0.
Голларга ярим ҳимоячилар Кертис Жонс ва Доминик Собослаи ҳамда ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ пенальтидан муаллифлик қилди.
"Ливерпул"нинг 1/8 финалдаги рақиби қуръадан сўнг маълум бўлади.
Маълумот ўрнида, аввалроқ 1/32 финал босқичида "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни (4:1), "Брайтон" эса сафарда "Манчестер Юнайтед"ни (2:1) мағлуб этган эди.

