Шу билан бирга, Эдуардо Камавинга ва Дин Хёйсен "Манчестер Сити"га қарши ўйинда майдонга тушмайди.
Мадриднинг "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе якшанба оқшомида Испания Ла Лигасининг "Селта"га қарши ўйинида жароҳат олди. El Partidazo de COPE хабарига кўра, Мбаппе чап қўлининг номсиз бармоғини синдириб олган. Аммо қўлининг бармоғи синганлиги Мбаппега ЕЧЛнинг навбатдаги баҳсида "Манчестер Сити"га қарши ўйнашга халақит бермайди.
Шу билан бирга, манбанинг қайд этишича, Эдуардо Камавинга ва Дин Хёйсен "Манчестер Сити"га қарши ўйинда майдонга тушмайди.
Маълумот ўрнида, "Реал" якшанба куни ўз майдонида "Селта"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Хаби Алонсо жамоаси Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши 10 декабрь, чоршанба куни ўйнайди.

